Фуқароларнинг бир кунда табиатга қарийб 10,5 миллион сўмлик зарар етказгани маълум бўлди
- 25.12.2020 15:30
- 109
- Самарқанд
Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан жорий йил 24 декабрь куни олиб борилган экологик назорат тадбирларида фуқароларнинг турли йўналишлар бўйича 23 та қонунбузарлик ҳолатларини содир этгани аниқланди.
Жумладан, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни назорат қилиш соҳасида 7, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш 9, сув объектларини муҳофаза қилиш 2, ер ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш 1, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш бўйича 4 та қонунбузилиш ҳолатлари кузатилди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан 10 миллион 458 минг 700 сўм зарар ҳисобланган. Қонунбузар фуқароларнинг барчасига маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 11 миллион 150 минг сўм жарима белгиланди ва шундан 7 миллион 968 минг сўм зарар ундирилди.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа