Тараққиётга ғов
Самарқанд ҳарбий прокуратураси, назорат қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Самарқанд гарнизони мансабдор ҳарбий хизматчилари иштирок этди.
Унда сўзга чиққанлар қонун мазмун-моҳияти, ҳарбий соҳада бу иллатга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар, ходимларнинг хизмат этикаси қоидаларига тўхталдилар.
Коррупция ҳар бир мамлакатнинг миллий давлатчилик асосларига, сиёсий ва иқтисодий хавфсизлигига жиддий хавф туғдириши, фуқароларнинг ижтимоий адолатга, ҳақиқатга ва давлат органларига бўлган ишончига путур етказиши таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари бу иллатга қарши бутун жамият курашиши лозимлигини қайд этдилар. Семинар якунида мавзуга доир ҳужжатли фильм намойиш этилди.