Тарих дарсликларига киритилмаган ғаройиб маълумотлар: Англия қироличаси бир йилда 80 мингдан зиёд тиланчини қатл қилдирган

1. Россия императори Петр I алкоголизмга қарши курашиш мақсадида ғаройиб жазо чораларини қўллаган. Жумладан, у мастлар учун жорий қилган 7 килограмлик медални ўз хоҳишича ечиб олишолмаган.

2. Таиланд мадҳияси рус композитори томонидан басталанган.
3. Қатор йиллар давомида Н.Хрущев АҚШнинг «Пепси» салқин ичимлигининг реклама юзи бўлган.
4. Энг қисқа уруш Англия ва Занзибар давлатлари ўртасидаги уруш бўлган. У бор-йўғи 38 дақиқа давом этган.

5. Араб рақамларини илк бор ҳинд математиклари қўллашган.
6. Энг узоқ давом этган уруш 335 йил давом этган ва унда ҳеч қайси томон талафот кўрмаган.
7. Юлий Цезарнинг лақаби «этик» бўлган. У бундан бир умр ғазабланиб юрган.

8. XVIII асргача Россияда байроқ давлат белгиси ҳисобланмаган.
9. Собиқ иттифоқда 1941 йилгача фарзандсизлик учун солиқ солинган. У маошнинг 6 фоизини ташкил этган.

10. Гитлер учун энг катта душман Сталин эмас, балки уруш хроникасини радиода ўқиб борган бошловчи Юрий Левитан бўлган. Нацистлар йўлбошчиси унинг боши учун 250.000 марка ваъда қилган.

11. Франция тарихида ўзини «Худонинг вакили», деб ҳисоблаган Жанна Д`Аркга мамлакатни босқинчилардан халос қилиш насиб этган.

12. Қадимги Римда император Августнинг буйруғига асосан уйини 21 метрдан баланд қилиб қурган фуқаролар тириклайин қабрга кўмилган.
13. Рим шаҳридаги Колизей майдони тарихдаги энг кўп қон тўкилган жой сифатида тан олинган.

14. Рус лашкарбошиси Александр Невский «хон» ҳарбий унвонига эга бўлган.
15. Наполеон армияси аскарларига ҳатто ўз қўмондонларига ҳам «сен» деб мурожаат қилишга рухсат берилган.

16. Иккинчи жаҳон урушида Қизил армия сафида яҳудий миллатига мансуб бўлган Семён Гитлер исм-шарифли аскар хизмат қилган.
17. Қадимги Русда марваридларни тозалаш мақсадида уларни товуқларга беришган. Сўнгра товуқни сўйиб, ошқозонидан чиқариб олишган.

18. Қадимда грек тилида гапиришни билмаган ҳар қандай киши «варвар» деб аталган.
19. Буюк Британия - Англия ҳамда Шотландия давлатларининг иттифоқидан сўнг ташкил этилган.
20. Александр Македонский Ҳиндистонга қилган юришларидан бирида олиб келган шакар Грецияда «ҳинд тузи» деб аталган.

21. XVIII асрда термометрларга симоб эмас, балки коньяк солиб ишлатилган.
22. 1983 йилда Ватикан давлатида биронта ҳам чақалоқ туғилмаган.
23. IX асрдан XVI асргача яшаган англиялик эркаклар қонунан ҳар куни камондан ўқ отиш билан шуғулланишга мажбур бўлган.

24. 1666 йилда Лондон шаҳрида содир бўлган улкан ёнғин оқибатида 13.500 дан зиёд уй ёниб кетган.
25. Англияни 55 йил бошқарган қиролича Елизавета I бир йил ичида 80.000 дан зиёд тиланчи - «бомж»ларни қатл қилган.

Дилмурод ТЎХТАЕВ таржимаси.