Тарихда ном қолдирган ҳайвонлар

#Ўқинг_қизиқ!

Ўзининг ҳайратланарли, қаҳрамонона ишлари ёки илмий тажрибалардаги иштироки туфайли баъзи ҳайвонлар инсонлардан кам бўлмаган ишларга қодир. Бугун ўз номларини тарихда ёзиб қолдиришга муваффақ бўлган ҳайвонларни эслаймиз.

Шер Ами лақабли каптар

Бу каптар Биринчи жаҳон уруши пайтида ўргатилган ҳақиқий курьер эди. Қуш Францияга 12 та муҳим хабарни етказган. Бироқ Шер Ами ўзининг ҳақиқий жасоратини Аргонна жанги пайтида кўрсатди.

Ўшанда алоқа бўлинмалари иттифоқчилар томонидан ўққа тутилганди ва қўмондон ўт очиш ҳаракатларини тўхтатишни сўраган ёзувли каптарни юборди. Бу топшириқ давомида Шер Ами жароҳат олиб, бир кўзи кўр бўлди ва деярли бир оёғини йўқотди, лекин шунга қарамай муҳим хабарни етказди ва 200 аскар ҳаётини сақлаб қолди.

Балто лақабли ит

Бу ит бутун бир қишлоқни қирилиб кетишидан қутқарган Сибирь лайкаси. 1925 йилда Аляскада дифтерия (бўғма касаллиги) эпидемияси авж олган пайтда ёрдам берадиган дори минг километрлар нарида жойлашган Сиэтл шаҳрида эди ва уни самолётда олиб келишнинг ҳеч ҳам иложи йўқ эди.

Вакцина олиб келиш учун итлар гуруҳини юборишга қарор қилинди. Ҳайвонлар бўлинмасини Балто исмли ит бошқарган, у ўз қариндошларини деярли изғирин ва қор бўронларда тўхтамасдан бошқарди. Жасур ҳайвонлар қисқа вақт ичида дорини қишлоққа етказиб, одамлар ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Лайка ити

Лайка космосга саёҳат қилган биринчи ит эди. Афсуски, бу қисса яхши тугамади, чунки ит саёҳат қилган «Спутник-2» космик аппарати мукаммал бўлмаган ва ҳайвоннинг хавфсизлигини таъминлай олмаган.

Расмий тахминда айтилишича, Лайка орбитага чиқарилгандан 6 кун ўтгач кислород етишмаслигидан вафот этган ва фақат 2002 йилда ит парвоз бошланганидан 6-7 соат ўтгач, руҳий зарба ва ортиқча қизиб кетишдан вафот этгани маълум бўлди.

Белка ва стрелка лақабли итлар

Бу итларга эса омад кулиб боқди – улар «Спутник-5» космик кемасида парвозни амалга ошириб, соғ-саломат қайтиб келишди. «Сафар» тахминан 25 соат давом этди, шу вақт ичида кема Ер атрофида 17 марта айланиб чиқди.

Тўртинчи айланиш пайтида Белка безовталаниб, маҳкамлагичлардан озод бўлишга уринди, Стрелка эса ҳеч қандай ташвиш аломатларини кўрсатмади. Шунга асосланиб биринчи одамнинг космик парвозини орбита бўйлаб фақат бир марта айланишига қарор қилинди.

Долли лақабли қўй

Долли 1996 йилда етилган сутэмизувчининг ДНК материалидан туғилган биринчи ҳайвон бўлди.

Бу тажриба клонлаш имкониятини исботлаб берди ва кейинчалик кийик, чўчқа ва от шу тарзда пайдо бўлди.

Жонатан исмли тошбақа

Бу жонзот камида 170 ёшда, тошбақанинг аниқ ёши номаълум, лекин унинг биринчи сурати 1900 йилда қилинган. Ўша пайтда Жонатан 50 ёшда деб ёзилган.

Ҳозирда тошбақа кўриш қобилияти йўқолганига қарамай, ўзининг беш авлоди билан бирга яшайди ва ўзини кучга тўла ва тетик тутади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.