“Ташаббусли бюджет”да 2 мингдан ортиқ овоз олган барча лойиҳага маблағлар ажратилади
- 08.04.2022 15:21
- 46
- Иқтисодиёт
“Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 85,4 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Қарорга кўра, ҳокимлар ҳар ойда ОАВ вакиллари иштирокида ташаббусли бюджет тадбирлари молиялаштирилиши ва бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни жамоатчиликка эълон қилиб боради.
Маълумот учун, 2022 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёни натижалари бўйича фуқаролар томонидан илгари сурилган 2 215 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, лойиҳаларни амалга ошириш учун 1,1 триллион сўм маблағ ажратилиши эълон қилинганди.