Тель-Авивда тинчликни қўллаб-қувватловчи митинг ўтказилмоқда

Тель-Авив марказида тинчлик ва фаластин-яҳудий сулҳини қўллаб-қувватловчи митинг бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Фаластин-Исроил можаросини тинч йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватловчи «Шалом Ахшав» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти.

"Ҳозир Тель-Авивда минглаб одамлар «Тенгликка – Ҳа!", «Фаластин-яҳудий шериклигига – Ҳа», «Тинчлик учун – Ҳа» дея чақиришмоқда", - дейилади ҳуқуқ ҳимоячилари ўзларининг Twitterдаги расмий баёнотида.

Полиция иштирокчиларнинг аниқ сонини айтишга қийналди. "Бизда бундай маълумот йўқ. Чунки у ерда тўлиқ тартибга риоя этилмоқда", деди Исроил полициясининг расмий вакили Михаил Зингерман.

Исроил ОАВ Тель-Авив марказидаги «Габима» театри олдидаги майдонда ҳам бир неча минг одам йиғилганини хабар қилди. Йиғилганларга ёзувчи Давид Гроссман, Исроилнинг чап ва араб партиялари вакили бўлган сиёсатчилар мурожаат қилишди. Намойишчилар фаластинликлар билан тўлақонли тинчлик ўрнатишга чақиришди.