Толибон АҚШдан Афғонистон давлат молиявий захираларини очишни талаб қилмоқда

"Толибон" АҚШ маъмуриятини мамлакат Марказий банки захираларини блокдан очишни талаб қилмоқда.

Афғонистон активларини музлатиш ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди ва Америка халқининг талаби эмас, шунинг учун Вашингтон захираларни очиши керак, дейилади Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттакининг АҚШ Конгрессига ёзган очиқ хатида.

Унинг таъкидлашича, рад этиш минтақада оммавий миграция, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Оқибатда болалар тўйиб овқатланмайди, оналар тиббий ёрдам етишмаслигидан вафот этади, оддий афғонлар очликдан ўлмоқда ва дори-дармонларга эга эмас. Бунда сиёсий ёки мантиқий асос ва Қўшма штатлар обрўсига путур етказиш ҳаракати йўқ, дейилади хатда.

Август ойи ўрталарида Толибон ҳукуматга келганидан сўнг Афғонистонга кўрсатилаётган ёрдамнинг катта қисми тўхтатилди.

Маълумотларига кўра, Кобул ҳар йили хорижий донорлардан ҳарбий ва фуқаролик ёрдами кўринишида 8,5 миллиард қабул қилган. Ушбу маблағлар орқали давлат харажатларининг 75 фоизи қопланган.

Бундан ташқари, асосан Америка Қўшма Штатларида жойлашган мамлакат марказий банкининг тўқсон миллиард долларга яқин захиралари музлатилган. Аллақачон дарз кетган мамлакат иқтисодиёти ўшандан буён эркин қулаш жараёнида. Хайрия ташкилотлари маълумотига кўра, мамлакат жиддий гуманитар инқирозни бошидан кечирмоқда.