Толибон аёллардан Кобул аэропортига ишга қайтишни сўради
- 14.09.2021 12:15
- 118
- Хориж
Кобул аэропорти ходимлари, жумладан аёллар ҳам Толибон ҳаракати илтимосига биноан ишга қайтишмоқда, деб хабар берди Tolo News.
“Бизни ишга қайтишимизни сўрашганидан хурсандмиз. Бундан буён ҳукумат маошимизни тўлашини истаймиз”, деди юзлаб аэропортда ишлайдиган аёллардан бири Заҳра Амири.
Лида исмли ҳамкасбининг айтишича, улар толибонлар келганидан кейин ишни тўхтатишга мажбур бўлишган. “Биз ҳозир бепул ишлаяпмиз”, дея қўшимча қилди у.
Телеканал маълумотларига кўра, чегара полицияси ходимлари ҳам ишга қайтган, аммо ОАВ билан мулоқот қилишни хоҳламади. Толибон ҳам изоҳ беришдан бош тортди.
Шунга қарамасдан 15 август куни Толибон ҳукумат тепасига келганидан буён давлат хизматчиларининг ҳали кўпчилиги ишга қайтмаган, деб ёзади Tolo News.
Теглар:
Толибон