Толибон масжидда содир этилган терактни қоралади
- 10.10.2021 10:22
- 79
- Хориж
Толибон ҳаракати расмийлари Афғонистоннинг Қундуз вилоятида шиа масжидига ҳужум уюштирганларни аниқлаб, жазолашни ваъда қилмоқда. Жума намози пайтида ўнлаб одам, баъзи маълумотларга кўра 100 киши портлаш қурбони бўлишди.
Ҳужум учун жавобгарликни "Исломий давлат" (ИД) жангарилари ўз зиммасига олди.
Бир кун олдин Хост провинциясидаги Толибон расмийлари терактлар тайёрлашда гумон қилинаётган 7 нафар ИШИД жангарисини қўлга олгани ҳақида хабар берган эди. Толибон Афғонистондан чиқишидан олдин америкаликлар билан музокараларда, бошқа масалалар қаторида мамлакатдаги экстремистик гуруҳларга қарши курашишга ваъда берган эди.
Шу билан бирга, кўпчилик Толибоннинг тинчлик ҳақидаги ваъдаларига ишонмаяпти. Афғонлар эса Эрон чегарасига ошиқмоқда. Эрон расмийларининг айтишича, агар Толибон ҳокимиятга келгунига қадар ҳар ой икки минггача одам чегарани кесиб ўтган бўлса, бугун бир кунда шунча одам кесиб ўтмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим