Трамп ал-Боғдодийни йўқ қилишда иштирок этган махсус хизмат кучлари вакилларини мукофотлади
- 31.10.2020 08:00
- 170
- Хориж

АҚШ президенти Дональд Трамп ал-Боғдодийни йўқ қилиш операциясида иштирок этган махсус хизмат кучлари вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда 30 октябрь куни Радио Sputnik нашри хабар берди.
Учрашув Шимолий Каролинадаги Форт-Брэгг ҳарбий базасида бўлиб ўтди. Америка етакчиси махсус хизмат жангчиларига нишонларни топширди ва махсус операция чоғида қурбон бўлган жангчилар мемориалига ташриф буюрди.
Абу Бакр ал-Боғдодий ўтган йили октябрь ойида Яқин Шарқда ўтказилган махсус операция чоғида йўқ қилинган эди.
Трампнинг сўзларига кўра, Америка ҳарбийлари томонидан уюштирилган операция вақтида террорчи ўз жонига қасд қилиш камарини портлатган. Шунга қарамасдан, ал-Боғдодий “тез ва аниқ нишонга олинган”.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мурожаатчилар эътирофидаги депутат
- 36 дақиқа аввал
- Жамият
Россия дронлари илк бор НАТО мамлакати ҳудудида
- 37 дақиқа аввал
- Хориж
Соғлом кишиларни жиннихонага жойлаган ҳайдовчи
- 42 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Энг йирик чучук сув захираларига эга мамлакатлар
- 2 соат аввал
- Долзарб
Никоҳдан ўтишда тиббий кўрик бекор қилинмади
- Бугун, 11:49
- Саломатлик