Трамп жосусликда гумонланмоқда
- 25.08.2022 11:47
- 150
- Хориж
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Федерал судга унинг Мар-а-Лагодаги қароргоҳида ФҚБ томонидан тинтув ўтказиш чоғида қўлга киритилган ҳужжатларни таҳлил қилиш учун махсус вакил, мустақил адвокат тайинланмагунча кўриб чиқилмаслиги ҳақида илтимоснома тақдим этди.
Трамп суддан мусодара қилинган ҳужжатларнинг батафсил инвентаризациясини унга тақдим этилиши ва қидирувга кирмайдиган барча ашёларни қайтариб беришни сўрган.
Ордерга кўра, август ойи бошида ФҚБ собиқ АҚШ президентининг уйида сақланаётган 11 та махфий ҳужжатлар тўпламини мусодара қилган.
Федерал хавфсизлик хизмати Трампнинг жосуслик ва махфий ҳужжатларга оид қонунларни бузганлик айбловларини текширмоқда. Маълум қилинишича, собиқ президент 2021 йилда Оқ уйни тарк этаётганда ўзи билан "махфий" деб белгиланган ҳужжатларни олиб кетган.
Трамп улар президентлик муддати тугашидан олдин ошкор қилинганини таъкидламоқда.