Трамп Украинадаги вазият туфайли учинчи жаҳон уруши бошланиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Украинадаги можаро давом этса, бу учинчи жаҳон урушига олиб келишини айтди, деб ёзади The Hill. Шу билан бирга, Оқ уйнинг собиқ раҳбари Жо Байденда ҳали ҳам америкаликларни можародан сақлаб қолиш имконияти борлигини қўшимча қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Жанубий Каролинадаги митингида АҚШ етакчиси Жо Байденни Украинада давом этаётган можарога муносабатини танқид қилди, деб ёзади нашр ва Россия қўшинларининг Украинага киришига жавобан Байден Россияга қарши қаттиқ санкциялар қўллагани, ўтган ҳафта Россия нефти, табиий гази ва кўмир импортини тақиқлаганини эълон қилгани ҳақида эслатди.
Митингда у ўз тарафдорларига Байденда ҳали ҳам америкаликларни можародан четлаштириш имконияти борлигини айтди.
Трампнинг сўзларига кўра, агар у ҳукумат тепасида бўлганида, Владимир Путин ҳеч қачон Украинага махсус операция бошламаган бўларди:
"Бу учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин, мен нималар бўлаётганини кўриб турибман. Чунки агар сиз Путин тўхтайди деб ўйласангиз адашасиз. Аҳвол баттар бўлади, у буни қабул қилмайди. Бизда эса у билан гаплашадиган одам йўқ. Шундай одам бор эди. У – мен эдим. Ҳеч ким мен каби Россияга нисбатан қаттиққўл бўлмаган", деди Трамп митингда.
Трампнинг айтишича, "унинг шахсияти Қўшма Штатларни глобал можаролардан сақлаб турган" ва аксинча - мухолифларни тақдим қилмаган.
"Қўшма Штатлар “Америка энергетика ресурслари Байденнинг бемаъни урушига чек қўйиш” мажбуриятини олмагунча, Россия нефтига қарамлигини тўхтата олмайди. Биз ажойиб энергетика корхоналаримиз ҳар қачонгидан бурғулаш, тортиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни таъминлашимиз керак", деди Трамп.
У, шунингдек, Венесуэла, Эрон ва Саудия Арабистони каби давлатлар билан Россия нефти импорти бўшлиғини тўлдиришга тайёрлиги учун Байден маъмуриятини танқид қилди.