«Туризм заковати»: «LEGION»га тенглашадиган зукко ва билимдон жамоа топилмади
Самарқанд шаҳрида мазкур интеллектуал ўйин ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
– Мамлакатимизда «Заковат» интеллектуал ўйини оммалашяпти, муҳими, у ёшларнинг билимини оширишда хизмат қиляпти, – деди тадбирда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов. – Туризм билан боғлиқ жамоалар ўртасидаги ўйинлар қизғин ўтди. «Туризм заковати» мунтазам тадбирга айланиши керак. Чунки бу ўйин ёшларнинг куч-ғайратини ижобий томонга йўналтиради ва умумий қизиқишлар асосида ривожланиш имкониятини беради.
Ўйинлар натижасига кўра, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг «LEGION» жамоаси энг зукко ва билимдон жамоа бўлди ва бош соврин – 3 миллион сўмлик китоблар харид қилиш учун ваучер билан тақдирланди.
Иккинчи ўринни ҳам Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг заковатли талабалари, аниқроғи, институтнинг «METAMARFOZ» жамоаси эгаллади.
Интеллектуал баҳсда учинчи ўрин "Ипак йўли" халқаро туризм ва маданий мерос университетининг «SILK ROAD» жамоасига насиб этди.