Туркия миллий авиакомпанияси довул туфайли 40 га яқин авиарейсларни бекор қилди
- 23.11.2024 11:39
- 78
- Хориж
Парвозлар бугун, 23 ноябрда Истанбулда кутилаётган кучли бўрон сабабли бекор қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Бекор қилинган авиарейслар орасида 28 та халқаро рейслар ва 10 та ички рейслар бор.
Маълумотга кўра, аэропортнинг ўтказувчанлик қобилиятини 10 фоизга чеклаш ҳақида қарор Фавқулодда ҳолатлар бўйича метеорология қўмитаси (MADKOM) тавсиясига асосан қабул қилинган.
Истанбул халқаро аэропорти масъуллари бугунги рейсларда яна ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини билдирган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қизларнинг лидерлик кўникмалари оширилди
- Кеча, 23:01
- Таълим
Тасодиф сабабли очилган жиноятлар
- Кеча, 20:08
- Ўқинг, қизиқ!
Бу йил Пайариқда қандай ўзгаришлар бўлади?
- Кеча, 20:02
- Иқтисодиёт