Туркия Ўзбекистонга коронавирусни аниқлаш тестларини юборади

Ўзбекистон Республикаси коронавирусни аниқлаш учун ёрдам берадиган махсус воситаларни Туркиядан қабул қилиб олади. Бу ҳақда Туркия Соғлиқни сақлаш вазири маълум қилди.
Янги тест тизимлари касалликка икки соат ичида 99,6 фоиз аниқлик билан ташхис қўйиш учун имкон беради.
Таъкидлаш жоиз, мазкур тўпламлар ЖССТ тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқарилган.