Туркияда террорчилик гуруҳига аъзоликда гумонланган Ўзбекистон фуқароси ушланди
- 04.04.2024 14:28
- 128
- Хориж
"Туркияда ИШИД террорчилик гуруҳига аъзоликда гумонланиб бир гуруҳ кишилар қўлга олинган. Улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор". Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.
27 март куни Туркия маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ИШИД халқаро террорчилик гуруҳига аъзо деб гумон қилинаётган 70 киши ушлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Қўлга олинганлар орасида Андижон вилоятида туғилган 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги аниқланган. Адвокатлар аралашуви натижасида унинг террорчилик гуруҳига алоқаси борлиги ҳақидаги важлар ўз исботини топмаган ва қўйиб юборилган.