Туркиядаги зилзила бўлган ҳудудда дастлабки янги уйлар қуриб битказилгани хабар қилинди
- 24.04.2023 17:30
- 284
- Хориж
Туркия президенти Газиантеп ва Қаҳраманмараш ҳудудларида қуриб битказилган уйларни ўз эгаларига топшириш маросимида иштирок этди.
Президент Эрдўған, 6 февралдаги даҳшатли зилзилалардан 15 кун ўтиб, янги хусусий уйларнинг пойдевори қўйилгани, табиий офат зонасида жами 507 минг хонадон ва 143 минг хусусий уй қурилиши ва уларнинг 319 мингтаси бир йил ичида қуриб битказилиши режалаштирилганини айтган.
Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу шанба куни CНН Турк телеканали берган интервьюсида мамлкат жанубида рўй берган даҳшатли зилзила қурбонлари 50 783 нафарга эканини билдирган. Зилзила қурбонлари орасида 7302 муҳожир ҳам борлигини қайд этган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!