Турли мамлакатлардаги мактаб анъаналари

Дунёнинг ҳар бир мамлакатида ўз мактаб анъаналари бор. Бугун турли мамлакатларнинг қизиқарли мактаб анъаналари ҳақида гапириб берамиз.

Франция

Францияда болалар 6 ёшдан бошлаб мактабга боришади. Мактабда болаларга тушлик учун 2 соат берилади, чоршанба ва якшанба болалар учун дам олиш кунлари, шанба куни эса фақат ярим кун ўқитилади. Ўйин-кулги учун болаларнинг вақтлари етарли. У ердаги ўқувчилар дунёдаги энг қисқа ўқув йилидан хурсанд.

Германия

Германиялик биринчи синф ўқувчилари мактабнинг биринчи кунида совға олишлари аниқ - ота-оналар ёзда ғамлаб қўйган ширинликларини фарзандларига 1 сентябрда беришади. Биринчи синф ўқувчиси совға халтачаларини фақат уйда, мактабдан кейин очиши мумкин.

Ҳиндистон

Ҳинд мактабларида ҳар куни дарс бошланишидан олдин болаларнинг мактаб ҳовлисида миллий мадҳия ижро этиб, шундан кейин ибодат қилишлари анъана сифатида қабул қилинган.

Ҳиндистон болалари дунёдаги энг ёш мактаб ўқувчиларидир: боғчалар йўқлиги туфайли улар 3-4 ёшдан мактабга бориб, ўқишни бошлайдилар. Барча ўқувчилар бепул гуруч ва нон, ичимликлардан эса ўтлардан тайёрланадиган чойбилан таъминланади.

Япония

Японияда дунёдаги энг узун ўқув йили - апрелдан мартгача давом этади. Шу билан бирга, болаларга қисқа ёзги ва қишки таътиллар берилади. Барча ўқувчилар ўзи билан бирга оригами қоғози, шиппак ва ўтларни тозалаш воситаларини олиб юриши шарт.

Шимолий Корея

Шимолий Кореяда ўқувчилар биринчи синфга 5 ёшида боради. Мактаблардаги формалар бир хил, ўйин-кулги деярли йўқ, болаларга қўшимча равишда партия сиёсати ҳам ўргатилади.

Жанубий Корея

Мактаб имтиҳонлари ўтказиладиган кунда Жанубий Кореяда давлатнинг бутун ҳаёти болаларнинг ушбу синовлардан муносиб ўтишини таъминлашга қаратилади. Эътиборли катталар улар кечикмасликлари учун йўлларни тўсиб қўйишади ва ҳатто самолётлар парвозлари тақиқланади. Имтиҳонлар арафасида одамлар билан тўлиб-тошган черковларда ота-оналар фарзандлари ўз билимини тасдиқлашлари учун ибодат қилишади.

Бразилия

Бразилиялик мактаб ўқувчилари об-ҳаво шароити туфайли ўқишни февраль ойида бошлайдилар. Шу даврга келиб мамлакатда ўқув қуроллар нархи 500 фоизга ошиб кетади, тежамкор ота-оналар эса фарзандлари учун канцелярия буюмларини июль ойидан бошлаб жамғара бошлашади.

Швейцария

Швейцарияда ёзма имтиҳонларда муваффақиятсизликка учраганлар ўқувчиларга нисбатан ўта холислик билан ёндашилади. Талаба оғзаки жавоб бериш ҳуқуқидан фойдаланиб, ўжар мавзуни «сиқиш» ҳуқуқига эга. Мабодо унга шу қулай экан, ҳеч кимнинг эътироз билдиришга ҳаққи йўқ.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.