Уч ойлик чақалоғини 400 долларга сотаётган она ушланди

Жорий йилнинг 3 январь куни ИИВ транспортда ХТББ ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангарон” темирйўл бекати олдида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Оҳангарон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Г.И. ўзининг уч ойлик чақалоғи В.И.ни 400 АҚШ доллари эвазига “харидор”га сотаётган вақтида, холислар иштирокида ушланди.

Ҳозирги кунда В.И. Оҳангарон шаҳар болалар касалхонасига топширилган.

Г.И.га нисбатан Тошкент минтақаси темирйўл транспортида ХТБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.