Украинадаги тинчлик эвазига космик ҳамкорлик. Қозоғистонда коррупционер реестри яратилади. Германияда хавфли касаллик туфайли чорва оммавий равишда сўйилмоқда
🔹 Доналд Трамп Россия томонига космик соҳада ҳамкорликни янгилашни ва Украина можаросини ҳал қилишда қўшма дастурда иштирок этишни таклиф этмоқчи. Гап Artemis дастури ҳақида кетмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади - Марсга парвоз ва инсониятнинг Ойни кўпроқ ўрганиши. Бундан ташқари, келишув Россияга Америка технология ва ускуналари, жумладан "SpaceX"га йўл очилади.
🔹 Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл исёнда айбланиб, иккинчи урунишдан ҳибсга олинганидан кейин кўрсатма беришдан бош тортди. У Коррупцияга қарши тергов департаментига олиб кетилган ва у ерда ўзига нисбатан ўтказилаётган тергов ҳаракатлари ноқонуний эканлигини таъкидламоқда. Юн Сок Ёлнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият ниҳоятда кескинлигича қолмоқда, унинг тарафдорлари мамлакатда сиёсий босим ва демократик меъёрлар бузилганини даъво қилмоқда.
🔹 Европа Иттифоқи 16-санкция пакети билан Россияга зарба беришга тайёрланмоқда.
🔹 Қозоғистон расмийлари коррупциячи мансабдорларнинг давлат лавозимларига қайта ишга жойлашмаслиги ва шаффофликни мақсад қилган коррупционерлар давлат реестрини яратиш ниятида. Рўйхатга оғир ва ўта оғир коррупция жиноятлари учун судланган шахслар киритилади. Улар ҳақидаги маълумотлар ошкора бўлади ва агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
🔹 Трамп Байденнинг нефть ва газ қазиб олиш чекловларини ўз лавозимидаги биринчи кунларидаёқ бекор қилишни режалаштирмоқда.
🔹 Эрон ҳарбий можарога интилмаяпти, аммо АҚШ ёки Исроил ўз ҳудудига ҳужум қилса, жавоб қайтаради. Бу ҳақда Ислом Республикаси президенти Масуд Пезешкян маълум қилди.
🔹 Туркиянинг Истанбул шаҳрида бир суткада камида 11 киши қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этган. Ўтган йилнинг декабрида ҳам шу ерда 17 киши қалбаки спиртли ичимликдан вафот этган эди. Қурбонлар ора Ўзбекистон фуқаролари борлиги айтилмоқда.
🔹 Франциянинг янги бош вазири Франсуа Байру пенсия ёшини 62 дан 64 га оширишни қайта кўриб чиқмоқчи. У "янги ислоҳот йўлини" излашга ваъда берган. Макроннинг пенсия ёшини ошириш режаси 2023 йилда оммавий норозиликларни келтириб чиқарган эди.
🔹 Германиянинг Бранденбургдаги иккита чорвачилик фермасида оқсим касаллиги туфайли ҳайвонлар оммавий сўйилмоқда. Унинг 1988 йилдан бери илк бор Германияда пайдо бўлиши. Айрим давлатлар вирусли касаллик туфайли Германиядан гўшт импортини тақиқламоқда.
🔹 Қирғизистонда 22 январдан бошлаб янги виза қоидалари кучга киради. Электрон визаларни тезкор расмийлаштириш тартиби ишга туширилмоқда. Бу ҳужжатни 24 соат ичида олиш имконини беради.