Ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 минг сўм компенсация кимларга берилади?
- 13.07.2020 10:44
- 290
- Иқтисодиёт
Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot телеграм каналида таъкидланишича, қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади:
► ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;
► боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар;
► болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;
► 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;
► 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;
► белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;
► 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;
► моддий ёрдам олувчи оилалар;
► 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;
► белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Умрим бўйи ҳамроҳ бўлди дўст ҳамда рақиб”
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Мунажжимлар башорат қилади (19-25 январь)
- 3 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Жанжалчи аёл — донишманд учун сабоқ
- Бугун, 14:41
- Мутолаа