Университет хиёбонида дарахтларга зарар етказилди - ҳуқуқбузарларга жарима қўлланилган
- 15.04.2026 11:22
- 104
- Самарқанд
Ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар асосида вилоят экология бош бошқармаси томонидан назоратга олинган.
Самарқанд шаҳар экология бўлими давлат инспекторлари томонидан ўрганишлар натижасида шаҳардаги Алишер Навоий маҳалласи ҳудудида «Brasseriye Kiparis Group» МЧЖ қурувчилари томонидан қурилиш жараёнида хандақ қазиш ишлари олиб борилганда 2 туп кўп йиллик чинор ва 1 туп айлант дарахти илдизига жиддий шикаст етказилгани аниқланган.
Хабар қилинишича, ҳуқуқбузар фуқаро Р.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Сиз ҳам соғинасиз, соғиниб юринг”
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Ишчига ҳам, иш берувчига ҳам ёрдам бериляпти
- 3 соат аввал
- Иқтисодиёт