Ургутда бир туп ёнғоқ дарахтини ноқонуний кесган фуқаро жаримага тортилди
- 06.09.2021 10:45
- 125
- Самарқанд
Ургут тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан туман ҳудудида рейд тадбирларини ўтказилди.
Тадбир жараёнида туманнинг Камангарон МФЙда яшовчи фуқаро Э.З. томонидан яшаш манзили ҳудудида қурилиш ишларини олиб бориш мақсадида бир туп ёнғоқ дарахтини ҳеч бир рухсатсиз, ноқонуний тарзда кесганлиги аниқланди.
Мазкур қонунбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига биноан, базавий ҳисоблашнинг 5 (беш) баробари миқдорида, яъни 1 миллион 225 минг сўм жарима ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли "Давлат Ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан табиатга етказилган 4 410 000 сўм зарар ҳисобланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа