Ургутда электр тармоқлари корхонаси муҳандиси 15 миллион сўм пора билан ушланди
- 24.10.2023 12:01
- 452
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Аниқланишича, туман ЭТК корхонаси муҳандиси А.Н. ва фуқаро З.Ж. тадбиркор А.А.нинг ишончига кириб, умумий овқатланиш шохобчасининг электр таъминотидан 35,9 млн. сўм қарздорлигини камайтириб бериш эвазига 15 млн. сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа