Ургутда кеча кечки пайтдан бери қарийб ярим миллион аҳоли чироқсиз қолмоқда
- 24.04.2019 09:09
- 350
- Жамият
Мухбирларимизнинг бизга хабар қилишларича, кеча, 23 апрель куни кечки соат 21:00-22:00 ларда бўлиб ўтган кучли шамол ва ёмғир Ургут туманидаги қарийб ярим миллион аҳолини ҳозиргача электр энергиясиз қолдираяпти.
Бу ҳақда бугун эрталаб Ургут туман ЭТК бош инженери билан боғланганимизда у кеча кечки пайт бўлган кучли шамол ва ёмғир аксарият подстанцияларга, айрим жойларда электр узатув симларига, симёғочларга зарар етказганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, муаммони бартараф этиш учун муаммо юз берган жойларга электр тармоқлари корхонаси ходимлари жалб қилинган. Аммо, эрталабдан ёғиб турган ёмғир уларнинг ишини бироз қийинлаштираяпти. Шундай бўлса ҳам туман ЭТК муаммоларни тезда бартараф этиб аҳолига электр энергияси узатишни давом эттиради, деб умид қиламиз.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа