Уханлик олимлар янги коронавирус ҳақида хабар беришди
- 28.01.2022 11:35
- 316
- COVID-19
Хитойлик олимлар аввалроқ Жанубий Африкада аниқланган NeoCoV коронавирусининг инсон популяциясига кириб бориш хавфи борлигини маълум қилди. Мақола bioRxivда нашр этилди.
“Ушбу вируслар гуруҳининг тарқалиш ҳолатлари, уларнинг одамларда пайдо бўлиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, диққат билан кузатиб бориш зарур”, — дейилади нашрда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, вирус инсон танаси билан ўзаро таъсирга киришиш учун маълум мутацияга муҳтож. Айни пайтда у фақат кўршапалакларга таҳдид солмоқда. Бироқ, олимлар NeoCoV табиати кўп жиҳатдан ҳали ҳам номаълум эканлигини таъкидлашади.
Ҳозир тадқиқот дастлабки нашр мақомига эга: келажакда у мутахассислар томонидан ўрганилиши керак.
Айни пайтда коронавируснинг барча турларидан энг самарали ҳимоя бу - эмлаш бўлиб қолмоқда. Ваҳоланки, шифохоналарга мурожаат қилаётган COVID-19 беморларнинг аксарияти эмланмагани маълум.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа