Уханнинг деярли барча аҳолиси COVID-19га тестдан ўтказилди
2019 йил охирида коронавирус эпидемияси бошланган Хитойнинг Ухан шаҳри маъмурияти якшанба куни деярли бутун аҳоли учун COVID-19 тестини якунлаб, 11,28 миллиондан ортиқ аҳолини текширди, дея хабар беради Синьхуа ахборот агентлиги.
Ўтган ҳафтанинг сешанба куни шаҳар маъмурияти бир нечта янги юқтириш ҳолати аниқлангач, Уханнинг барча аҳолисини коронавирусга текширишга қарор қилганини эълон қилди. Шундай қилиб, синов ўтказиш учун беш кун керак бўлди.
Ухань ҳукумати котиби ўринбосари Ли Таонинг сўзларига кўра, мутахассислар шаҳар аҳолисини (олти ёшгача бўлган болалар ва ёзги таътилга кетган талабалар бундан мустасно) "деярли тўлиқ қамраб олишга" муваффақ бўлишди.
Шанба кунигача Уханда 37 та COVID-19 юқиш ҳолати, шунингдек, 41 та белгиларсиз инфекция ташувчиси аниқланди. Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, тест синовларига 28 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари жалб қилинган.
Хитой қаттиқ карантин чоралари туфайли мамлакатда эпидемия тарқалишини тез ва самарали назорат қила олди. Узоқ вақт давомида маҳаллий инфекция деярли йўқ эди, аниқланган барча ҳолатлар асосан чет элдан олиб келинган. Бироқ Нанкин халқаро аэропортида бошланган янги эпидемия аллақачон мамлакатнинг бошқа бир қанча шаҳар ва вилоятларига тарқалди.