“UzAuto Motors” Chevrolet Tracker ва Onix автомобиль моделлари учун 25 майдан шартномалар тузишни бошлайди

“UzAuto Motors” компанияси Chevrolet Tracker ва Onix автомобил моделларининг янгиланган комплектациялари учун жорий йилнинг 25 май санасидан бошлаб шартномалар тузишни бошлашини маълум қилди.

Chevrolet Onix автомобилининг барчага таниш олти комплектацияси ва Chevrolet Tracker’нинг уч комплектацияларига қўшимча янги Premier Plus ва Redline модификациялари учун шартнома тузиш мумкин.

Шу билан бирга, шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолади.