Вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича бажариладиган лойиҳаларнинг ҳар бирига 50 миллион сўмдан пул ажратади
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди
“Жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва мулоқот маданиятини юксалтиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллигини ошириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 2-тур танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилиш ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш, ҳуқуқ ва манфатларини таъминлаш, маънавий-ахлоқий билимларни ошириш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
- ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий, касбий, маънавий, тиббий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;
- фуқаролар ўртасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва аҳолининг барча қатламлари ўртасида тарғиб этиш;
- хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;
- ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ота-онани, кексаларни ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғусини шакллантириш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- Вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг https://t.me/samarqand_jamoat_fondi телеграмм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 000 000 (эллик миллион) сўмгача.
Ҳужжатлар 2022 йил 15 майдан 15 июнгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): 140107, Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳ кўчаси 159 “а” уй манзилига Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва дўстлик уйи биноси (110-хона), “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Маълумот учун телефонлар: (55) 701-35-95, (93) 353-18-00