Вилоят халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бу вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов иштирокида вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари ва видеоконференцалоқа орқали барча туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари иштирокида кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан Султонов Шокир Қувонович Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ш.Султонов тайинловга қадар Пахтачи тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасида фаолият юритган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зебинисо Шодиева Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказига раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.