Воқеа жойидан қочишга уринган ҳуқуқбузарлар жаримага тортилди
- 04.12.2023 15:09
- 118
- Самарқанд

Вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида қўшма рейд тадбири ўтказилди.
Каттақўрғон ва Иштихон туманлари кесишмаси ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси ўзанида ўтказилган навбатдаги рейд давомида 3 нафар фуқаро қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб, юк машиналарига ортгани аниқланди. Ҳуқуқбузарлар воқеа жойидан қочишга уринишди, аммо жавобгарликдан қутула олишмади.
Қонун талабларига бўйсунмаган 3 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан БХМнинг 30 баробари (ноябрь ҳолатига кўра) миқдоридан жарима қўлланилди. Ҳар бир ҳуқуқбузар 9 миллион 900 минг сўмдан жаримага тортилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги ғалати тўй анъаналари
- Кеча, 20:28
- Ўқинг, қизиқ!
Бахтми ёки бахтсизликми?
- 28/06, 15:35
- Мутолаа
Ота-онангиздан ҳеч қачон уялманг
- 28/06, 15:29
- Жамият