Халқ билан мулоқот доирасида 20 мингдан зиёд мурожаат ижобий ҳал этилди

Халқ билан мулоқот самарадорлигини ошириш масаласи ҳам доимий диққатимиз марказида бўлмоқда.

Ярим йил давомида аҳоли билан 2 мингдан зиёд учрашувлар ўтказилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг 34 мингга яқин мурожаати кўриб чиқилди.

Шахсий қабулларда 4 800 нафар, сайёр қабулларда 6,5 минг нафарга яқин фуқаро қабул қилинди.

Албатта, бу яхши натижа. Лекин, шунга қарамасдан ушбу йўналишдаги ишларни янада кучайтиришимиз, имкон қадар ҳар бир мурожаатни қонуний ҳал этиш чораларини кўришимиз керак. Чунки, халқимизни қийнаб келаётган муаммолар ҳали кўп.