Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 60-сессияси 25 март куни ўтказилади

Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимов 2022 йил 19 мартдаги "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, олтмишинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги қарорида маълум қилди.

Қарорга кўра, вилоят Кенгашининг олтмишинчи сессияси 2022 йил 25 март куни соат 09:00 да чақирилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- вилоятда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида;

- вилоят прокурори Ж.Ҳотамовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарорининг ижроси юзасидан ҳисоботи;

- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматовнинг вилоятда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5117-сонли қарорининг ижроси бўйича вилоятда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича вилоят халқ таълим бошқармаси бошлиғи З.Шодиеванинг ҳисоботи;

- Паст Дарғом тумани сектор раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ҳисоботи;

- меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган Ургут тумани туризм ҳудудлари чегараларини белгилаш тўғрисида;

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан мақсадли фойдаланиш тўғрисида;

- ташкилий масалалар.