Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 60-сессияси бошланди
Сессияни Кенгаш раиси Э.Турдимов олиб боряпти.
Сессияда Олий Мажлис Сенати қўмита раиси Н.Умаров иштирок этмоқда.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоятда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида;
- вилоят прокурори Ж.Ҳотамовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарорининг ижроси юзасидан ҳисоботи;
- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматовнинг вилоятда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5117-сонли қарорининг ижроси бўйича вилоятда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича вилоят халқ таълим бошқармаси бошлиғи З.Шодиеванинг ҳисоботи;
- Паст Дарғом тумани сектор раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги ҳисоботи;
- меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган Ургут тумани туризм ҳудудлари чегараларини белгилаш тўғрисида;
- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан мақсадли фойдаланиш тўғрисида;
- ташкилий масалалар.