Хирмонингга барака, фермер!
- 11.06.2020 14:03
- 39
- Иқтисодиёт
21 минг 336 тонна ғалла. Пахтачилик ғаллакорларнинг бу йил мўлжаллаган дон хирмони шунча. Аммо айни кунда етиштирилган ҳосил чўғи бундан ортиқ ризқ-рўз яратилишини кўрсатмоқда.
Биргина биз даласида бўлиб, бевосита ўрим-йиғим ишларини бир муддат кузатган «Қумлоқ ер саховати» фермер хўжалиги аъзолари ҳар гектардан 68-70 центнердан ғалла олди.
- 40 гектар ерда ғалла етиштирдик, - дейди фермер хўжалиги бошлиғи Икром Отамуродов. - Режамиз 140 тонна. Аммо кўриб турганингиздек, далада бундан икки ҳисса ҳосил бор. Бу ишчиларимиз меҳнати самараси. Давлат омборига 160 тоннадан зиёд ғалла етказишни кўзда тутяпмиз. Ихтиёримизда қолган 100 тонна донни эҳтиёжимизга ишлатамиз, маҳалламиздаги кам таъминланган оилаларга тарқатамиз.
Тўлқин Сиддиқов,
Бахтиёр Мустанов (фото).
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа