Хитой ўз суверенитетига тажовуз қилаётган мамлакатларга таҳдид қилди
- 20.11.2020 08:20
- 292
- Хориж
“Гонконг масаласи фақатгина Хитойнинг ички масаласи бўлиб қолади. Агар “Беш кўз” иттифоқи мамлакатлари ХХР суверенитети ва хавфсизлигига тажовуз қилса, “кўзлари сўқир” бўлиб қолиши мумкин”, деди Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь.
Унга қадар Австралия, Янги Зеландия, Буюк Британия, Канада ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котиби томонидан берилган қўшма баёнотда ХХР расмийларига Гонконг қонун чиқарувчилари дисквалификацияси (маҳрум этиш) бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқиш тавсия қилинган эди. Бундан ташқари, разведка алмашуви ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун бешта давлат “Беш кўз” разведка иттифоқига қўшилиши маълум қилинган эди.
“Уларнинг кўзи бешта ёки ўнта бўлишидан қатъий назар, агар улар Хитой суверенитети, хавфсизлиги ва ривожланиш манфаатларига зарар етказишга журъат этса, унда “кўзлари кўр” бўлиб қолмаслиги учун эҳтиёт бўлишсин”, дея таъкидлади Чжао Лицзянь.