Хитой Соҳил хавфсизлик хизматига хорижий кемаларга қарата ўқ очишга рухсат берди

Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши доимий қўмитаси (мамлакатнинг энг юқори қонун чиқарувчи органи) мамлакат Соҳил хавфсизлик хизматига зарур ҳолларда чет эл кемаларига қарата ўт очишга рухсат берувчи қонун қабул қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Қонун қирғоқ қўриқчиларига чет эл кемалари таҳдидларини тўхтатиш ёки олдини олиш учун «барча зарур воситалардан» фойдаланишга имкон беради. Ҳужжатда ушбу ташаббус мамлакат суверенитети, хавфсизлиги ва денгиз ҳудудларини ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилганлиги айтилган.

Қонун соҳил қўриқчиларига мунозарали ҳудудларда рифлар устида қурилган бошқа мамлакат иншоотларини йўқ қилишга, ХХР даъво қилган сувлардаги чет эл кемаларига чиқиш ва текширишга рухсат беради. Шунингдек, қирғоқ қўриқчиси кемаларнинг ушбу ҳудудларга киришини чеклаш ҳуқуқига эга.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чун Иннинг таъкидлашича, қонун халқаро амалиётга мос келади.

2020 йил 1 ноябрда америкалик сиёсатшунос Кристофер Лейн Қўшма Штат ва Хитой қуролли қарама-қаршиликлар сари қадам ташлагани ҳақида огоҳлантирган эди. Унинг фикрича, урушга ундовчи омил Доналд Трамп бошлаган савдо уруши туфайли қулаётган АҚШ-Хитой муносабатлари мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар узилишига олиб келди. Вашингтоннинг технологик сиёсати эса Huawei сингари хитойлик фирмалари савдосини издан чиқаришга қаратилган.

Урушнинг яна бир сабаби, Корея ярим ороли бўлиши мумкин. Бунда АҚШ ва Хитой ихтилофнинг қарама-қарши томонларида. Бундан ташқари, минтақадаги кескинлик Жанубий Хитой денгизи ва Тайланд бўғозидаги иккала кучли мамлакат ҳарбий манёврлари туфайли кучайган.