Хитойда биотехнология корхонасининг портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Хэнань провинциясидаги Вейши шаҳарчасида Xumei Biotech Co. Ооо. биотехнология корхонасида портлаш содир бўлди.

Портлаш натижасида беш киши ҳодиса жойида, бир киши касалхонада вафот этди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бераяпти.

Яна беш нафар жароҳатланган ишчилар касалхонага жойлаштирилган. Улардан бири оғир аҳволда қолмоқда.

Ҳодиса юзасидан корхона раҳбари қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.