Хитойда миллиардер компаниясининг биржадаги акцияларини тушириб, изсиз ғойиб бўлди. Бу биринчи ҳодиса эмас

Хитойнинг молиявий гуруҳи раҳбарияти компания асосчиси ва асосий эгаси ғойиб бўлгани ҳақида China Renaissance хабар берди.

Шахсий бойлиги бир неча 100 миллион долларга баҳоланган Бао Фань шу ҳафта бошида тўсатдан ғойиб бўлган ва бир неча кун алоқага чиқмаган.

Пайшанба куни кечки пайт бош офиси Гонконгда жойлашган компания директорлар кенгаши маҳаллий қонунчилик талабига биноан бу борада расмий баёнот беришга мажбур бўлди. Компания жаноб Баонинг ғойиб бўлиши фаолияти (China Renaissance) билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслиги, иш ҳозирча одатдагидек давом этишини маълум қилган. Бироқ, компания одатдагидек ишлашда давом этиши даргумон.

Мамлакатдаги энг йирик хусусий инвестиция холдингларидан бирининг эгаси йўқолгани ҳақидаги хабар компаниянинг биржадаги акцияларини туширди. Баёнот эълон қилинганидан кейин бир кундан камроқ вақт ичида унинг капитали деярли бир ярим бараварга - 10 миллиард Гонконг долларидан 7 миллиардга тушди.

Хитойнинг “Синьхуа” расмий ахборот агентлиги миллиардернинг ғойиб бўлганини “сезмаган”: унинг кўп тилли веб-сайтида ғойиб бўлгани ҳақида хабар йўқ.

Хитойда йирик хусусий компания эгасининг бундай изсиз ғойиб бўлиши биринчи марта эмас. Бу йўқолишлар турли тугайди. Мана, сўнгги йиллардаги иккита мисол.

2017 йилда мамлакатдаги энг бой тадбиркорлардан бири, Хитойдан ташқари Канада фуқаролигига ҳам эга бўлган Сяо Цзянхуа тўсатдан изсиз ғойиб бўлди.

Орадан кўп ўтмай коррупцияда айбланиб, тадбиркорга нисбатан жиноий иш очилган. Ўтган йили суд уни қамоқ жазосига ҳукм қилган.

2020 йил охирида эса Россия ва бошқа мамлакатларда машҳур Aliexpress интернет-дўконини ўз ичига олган Alibaba онлайн-тижорат портали асосчиси Жек Ма уч ой давомида оммада кўринмай қолган.

Ғойиб бўлишидан сал олдин Ма ҳаддан ташқари чекланган назорат орқали инновацияларни бўғиш билан таҳдид қилган ушбу Хитой бозори регуляторини танқид қилган.

Ушбу нутқдан кўп ўтмай, Мани Хитойнинг энг бой одамига айлантириши керак бўлган узоқ вақтдан бери режалаштирилган оммавий савдо империяси қулаб тушди. Бу том маънода савдо очилишидан бир кун олдин содир бўлади ва баъзи маълумотларга кўра, IPO жараёни Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг шахсий қарори билан тўсиб қўйилган.

Миллиардер омма олдида кўринишни тўхтатгач, унинг ҳибсга олиниши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Аммо ғойиб бўлганидан уч ой ўтгач, Ма компания бошқарувига қайтди.

Ишбилармоннинг уч ойни қаерда ва қандай ўтказгани ҳақида ҳеч қачон гапирмаган, аммо унинг расмийлар билан муносабатига дарз кетгани аниқ: 2021 йилнинг апрель ойида Alibaba бозордаги монопол хатти-ҳаракатлари учун қарийб 3 миллиард доллар жаримага тортилди.

Яна Бао ҳақидаги маълумотларга қайтамиз. Бао Фань ўз фаолиятини Credit Suisse ва Morgan Stanley учун инвестиция банкири сифатида бошлаган. 2005 йилда эса у дастлаб молиявий операцияларда ёрдам берувчи консалтинг агентлиги сифатида China Renaissance компаниясига асос солди.

Компания ўсиши билан унинг молиявий хизматлари кўлами кенгайиб борди ва охир-оқибат у йирик молиявий активларни бошқаришни ўз қўлига олди.

2018 йилда ёзган мақоласида Бао Фан ўзи асос солган компания хитойлик интернет фойдаланувчиларига маълум бўлган барча онлайн хизматларнинг 70 фоизи билан “у ёки бу тарзда кесишган” деб таъкидлаган.

Интернет хабарларидан Г.Холдорова таржима қилди.