Хитойда сўнгги кеча-кундузда коронавирус билан касалланиш ҳолати бор йўғи уч нафарни ташкил этди

80 нафар бемор соғайди, ўлим ҳолати қайд этилмади, дейилган Хитойнинг Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси берган маълумотида.

Таъкидланишича, уч нафар янги аниқланган касалларнинг икки нафари хориждан келган, яна бир нафари мамлакат ичида бўлган беморда қайд этилган. Умумий ҳисобда 1636 нафар хориждан кириб келган одамларда касаллик аниқланган. Улардан 627 нафари даволанишда давом этмоқда, 22 нафарининг аҳволи оғир баҳоланмоқда. 1009 нафар хориждан кириб келган фуқаролар тузалган, хориждан келганлар орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган.

“Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси мамлакатнинг 31 та ҳудудидан (вилоятлар, шаҳарлар ва ҳоказо) умумий ҳисобда 82830 нафар касаллик қайд этилгани тўғрисида маълумот олди. Айни вақтда касалланганларнинг умумий сони 723 нафарни ташкил этмоқда. 52 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Умумий ҳисобда 77474 нафар бемор соғайган ва 4633 нафар бемор вафот этган (Пекинда яна бир нафар бемор вафот этган +1)”, дейилади хабарда.