Хитойдаги ўзбекистонлик ёшлар аҳволи ҳақида маълумотлар олинди
- 30.01.2020 09:30
- 477
- Хориж
Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддиларидан айни кунларда Хитойда бўлиб турган ўзбекистонлик ёшлар аҳволи ҳақида маълумотлар олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу маълумотларга кўра, ҳозирда Хитойнинг коронавирус тарқалган мураккаб эпидемик вазият ҳукм сураётган ҳудудида 72 нафар ўзбекистонлик талаба мавжуд бўлиб, улар билан мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси, Бош консулхонаси хизмати ходимлари ҳамда университет маъмурлари томонидан доимий мулоқот олиб борилмоқда.
Ўзбекистонлик талабаларнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳеч қандай шикоятлар мавжуд эмас. Вазият тўлиқ назоратга олинган.