Хориж воқеалари қисқа хабарларда: 34 давлат БРИКСга қўшилмоқчи. АҚШ Мисрга, Жанубий Корея эса Ироққа қурол етказиши кутилмоқда
🔹 Буюк Британия ҳукумати Украинага Россия ҳудудидаги нишонларга "Storm Shadow" ракета ҳужумларини амалга оширишга рухсат берувчи резолюцияни қабул қилди.
🔹 Душанбеда марказий масжид яқинида Тожикистон бош муфтийси Саидмукаррам Абдулқодирзода пичоқ билан жароҳатланган. Жиноятчи қўлга олинди, деб хабар берди мамлакат ИИВ. Муфтий енгил жароҳат олган.
🔹 Исроил ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварни топиб, жавобгарликка тортмоқчи. "Яҳё Синвар - бу Ғазодан келган янги Усама бин Ладен, биз уни топамиз, у билан жанг қиламиз ва тирик ёки ўлиги устидан адолат ўрнатамиз", деди Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбари.
🔹 Америка маъмурияти Мисрга 1,3 миллиард доллар ҳарбий ёрдам бермоқчи. Ушбу қарор минтақада тинчликни мустаҳкамлаш ва Мисрнинг АҚШ миллий хавфсизлиги устувор йўналишларига, хусусан, Ғазода ўт очишни тўхтатишга, гаровга олинганларни уйларига қайтаришда муҳим, дейилади хабарда.
🔹 Украина Арктика доирасидаги стратегик бомбардимончи самолётлар аэродромига кетма-кет иккинчи кун зарба бермоқда.
🔹 Коррупция ва инсон ҳуқуқларини бузишда айбланиб, 16 йил қамоқда ўтирган Перунинг собиқ президенти Алберто Фухимори 86 ёшида вафот этди.
🔹 Трампнинг иттифоқчилари унинг Камала Харрис билан телевидениедаги ўзаро қарама-қаршилигидаги бетайин чиқишидан ҳафсаласи пир эканлиги айтилмоқда.
🔹 Усама бин Ладенни йўқ қилишдаги иштироки билан танилган АҚШ махсус кучлари Хитойнинг Тайванга эҳтимолий босқинига тайёргарлик кўрмоқда дейди Financial Times. 2011 йилда “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи етакчисига қарши операция ўтказган АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари бўлинмаси айни дамда Хитой билан қуролли можаро юзага келган тақдирда Тайванни қўллаб-қувватлашга тайёрланмоқда.
🔹 34 давлат БРИКСга кириш истагини билдирган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ташкилот аъзолари кўплаб давлатлар томонидан БРИКСга қизиқиш ортиб бораётганини эътиборсиз қолдира олмайди.
🔹 АҚШ давлат котиби Блинкен Украинанинг НАТОга кириши муқаррарлигини маълум қилди.
🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Мўғулистоннинг Владимир Путиннинг мамлакатга ташрифи чоғида Халқаро жиноий суд ҳибсга олиш ордерини бажаришдан бош тортгани учун жавобгарлик бутун дунё зиммасида эканини айтди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги вакили Георгий Тихи эса Мўғулистоннинг Путинни ҳибсга олишдан бош тортганини “адолатга зарба” деб атади.
🔹Дуров француз ҳукумати билан ҳамкорлик қилмоқда — Liberation.
🔹Жанубий Корея келаси ҳафтада Ироқ билан ракетага қарши мудофаа тизимлари учун йирик экспорт буюртмасини имзолаши мумкин.