Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Арманистон бош вазири келаси ҳафта Озарбайжон билан можаро бошланиши мумкинлигини айтди
🔹 Исроил бош вазири Ғазодаги урушни муҳокама қилиш учун АҚШга делегация юборади.
🔹 НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Тбилисига ташрифи чоғида Москванинг Украина ва Грузиянинг босиб олинган ҳудудларида “сайловлар” ўтказганини қоралаб, кавказорти республикасининг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлади. Сафар чоғида у Россиядаги сайловларни “на эркин ва на адолатли”, деган.
🔹 Душанба кунидан бери тош массаси қулаши натижасида ғойиб бўлган Россиядаги “Пионер” кони кончилари тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қулаш вақтида 13 киши тахминан 125 метр чуқурликда бўлган, улар билан ҳозирча алоқа йўқ.
🔹 "Украина Қуролли Кучларининг Россия армияси билан тўқнашувдаги йўқотишлари юз минглаб эмас, миллионларда баҳоланади". Шундай фикрни Польша армияси бош штаби собиқ бошлиғи, генерал Раймунд Анжейчак Полсат телеканалига берган интервюсида билдирган. "Украина бу урушда мағлуб бўлмоқда. Вазият ўта драматик, қўшимча қилган генерал.
🔹 Америкалик тадбиркор Илон Маск баъзида руҳий тушкунликдан азият чекаётганини ва дори-дармонларни қабул қилишини тан олди. Миллиардер бунда "генетик" мойилликни айблайди ва руҳий таъсирга эга дори-дармон унинг ишига таъсир қилмаслигини айтади. Унинг сўзларига кўра, дори-дармон қабул қилиш унга ёрдам беради, чунки у "одатда кунига 16 соат ишлайди".
🔹 21 март куни курдларнинг ҳарбий-сиёсий ишчилар партияси (КИП) Наврўз байрами баҳонасида қуролини ташлашга тайёрланмоқда. Қайд этилишича, “Анқара ва Бағдоднинг биргаликда курашиш қарори, шунингдек, Ироқнинг КИПни тақиқланган ташкилот деб эълон қилиши Қандилни (КИП штаб-квартираси) иложсиз қолдирди.
🔹 Арманистон бош вазири Пашиняннинг айтишича, агар Ереван Совет давридан қолган чегарадаги ҳудудлар масаласида Боку билан муроса қилмаса, ҳафта охирида уруш бошланиши мумкин. Бугун Пашинян Ереванга келган НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашган.
🔹 Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари яҳудий кўчманчиларга қарши санкциялар жорий этилишини маъқуллади. Экстремист кўчманчилар ҳужумлари Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан барқарор ҳал этиш йўлидаги тўсиқлардан бири сифатида кўрилмоқда.
🔹 Хитой март ойида Россия нефтини рекорд даражада импорт қилишни режалаштирмоқда. Пекин Москвадан Сокол нефтига янги чегирма олди ва Ҳиндистон Ғарб санкцияларидан қўрқиб, харидларни камайтиргандан сўнг импортнинг рекорд даражасига етди.
🔹 Исландиянинг Рейкянес ярим оролида уч ой ичида тўртинчи марта вулқон отилиши содир бўлди ва лава ҳимоя деворларига етиб борди, бу эса унинг Мовий Лагун туристик ҳудудига, энг муҳими, яқин атрофдаги электр станциясига тарқалиши мумкинлигини англатади.