Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Эрон нефт нархини кескин оширмоқда
🔹 Россия таълим ва фан соҳасида назорат федерал хизмати (Рособрнадзор) меҳнат муҳожирлари учун имтиҳонга оғзаки нутқни баҳолашни киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Муҳожирлар турли вазиятларда рус тилида мулоқот қилишлари шарт экани айтилмоқда.
🔹 Эрон нефть экспортини кескин оширмоқда. Нефть экспорти биринчи чоракда 2018 йилнинг июль-сентябрь ойларидан бери энг юқори кўрсаткичга – кунига 1,56 миллион баррелга етган.
🔹 G7 давлатлари Европа Иттифоқи томонидан Россиянинг музлатилган активларидан тушган пулларни “Украина фойдасига” йўналтириш лойиҳасини маъқулламоқда.
🔹 Қозоғистон сув тошқинлари туфайли нефть соҳасида катта йўқотишларга дуч келмоқда. Тошқинлар сабабли 634 та нефть қазиб олиш қудуқлари фаолияти тўхтатилган, умумий йўқотиш 16 минг тоннани ташкил этди.
🔹 Курган (Россия)даги Тобол дарёсидаги сув сатҳи критик қийматдан бир метрдан ошиб кетди. 13 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.
🔹 Ҳиндистон аҳоли сони бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди, ҳозирда у 1,442 миллиард кишини ташкил этади. Иккинчи ўринда 1,425 миллиард аҳолига эга Хитой жойлашган.
🔹 Эрон Исроилнинг эҳтимолий зарбаси туфайли Суриядан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) юқори мартабали зобитларини олиб чиқиб кетмоқда. Эрон “Исроилнинг барча ядро иншоотлари” жойлашган жойни аниқлади ва Тель-Авив агрессияси содир бўлган тақдирда уларга ҳар қандай вақтда зарба беришга тайёр, дея таҳдид қилмоқда ИИҚК.
🔹 Исроилнинг Рафаҳ шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида етти нафар тинч аҳоли, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлган.
🔹 Fanvue онлайн платформаси сунъий интеллект ёрдамида яратилган моделлар учун дунёдаги биринчи гўзаллик танловига аризалар қабул қилмоқда. Танловда ҳақиқатда мавжуд бўлмаган қизлар иштирок этади. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 20 минг доллар.