Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Россия БМТнинг резолюциясини блоклади. Криптонинг "олтин боласи" 25 йил қамоқ жазосини олди. Москва терактига дахлдорлар Тожикистонда қўлга олинди
🔹 Россия БМТнинг Шимолий Корея бўйича резолюциясини блоклади. Вето БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ядро қуроли бўйича мутахассислари миссиясини узайтириш билан боғлиқ.
🔹 Нью-Йорк суди FTX криптовалюта биржаси асосчиси Сем Банкмен-Фридни кўп миллиард долларлик фирибгарлик учун 25 йилга озодликдан маҳрум қилди. У инвесторлардан миллиардлаб пул ўғирлаш ва бир пайтлар дунёдаги энг машҳур крипто биржасининг қулашига олиб келган молиявий жиноятларда айбланмоқда.
🔹 Тожикистон Давлат хавфсизлик қўмитаси Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл»да содир этилган терактда айбланганлар билан алоқаси бўлган тўққиз кишини ҳибсга олди.
🔹 Маҳмуд Аббос Варсен Агабекянни Фаластин ташқи ишлар вазири этиб тайинлади. Бошқалар қаторида асли арман миллатига мансуб аёл вазир Фаластин эмигрантлари бўйича ҳам масъул бўлади.
🔹 Франция разведка хизматлари террорчилик ҳужумлари хавфи туфайли Париждаги XXXIII Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини бекор қилишни тавсия қилди. "Спортчиларнинг Сенадаги ушбу парадининг ҳозирги формати ўз ҳолича қолдириш учун жуда кўп хавф туғдиради", - дейилади нашрда.
🔹 Франциянинг ўта ўнг қанотлари - Миллий митинг партияси мамлакатни НАТОнинг ягона қўмондонлигидан чиқиши мумкин, бироқ Украинадаги можаро тугаганидан кейин, деб ҳисоблайди.
🔹 Путиннинг ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидидан кейин АҚШ Европага стратегик бомбардимончи самолётларини жойлаштирди.
🔹 Нью-Йоркдаги сайловолди ташвиқоти АҚШ президенти Жо Байденга сайловолди бюджетига рекорд даражадаги 25 миллион доллар қўшиш имконини берди. Буни Radio City Music Hall шоуси учун чипталар сотуви таъминлаган.
🔹 Чарльз-III Британия армиясида соқол қўйишга 100 йиллик тақиқни бекор қилди. Энди қуруқликдаги кучларнинг офицер ва аскарлари соқол қўйишлари мумкин бўлади.
🔹 Россияда ижтимоий тармоқларда қотиллик, қийноқ ва зўравонликларни акс эттирувчи видеоларни чоп этишни тақиқлашни таклиф қилинмоқда. Бу яқинда Москвада юз берган теракт билан боғлиқ ваҳшийликлар акс этган видео ва фотосуратлар оқими билан боғлиқлиги айтилмоқда.
🔹 Яманнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракатининг ҳутий исёнчилари Фаластин-Исроил можароси авж олгандан бери Қизил ва Араб денгизлари ҳамда Ҳинд океанида жами 86 та кемага ҳужум қилган.
🔹 Турк меҳмонхоналарининг банклар олдидаги қарзлари ошиб бормоқда. Мамлакат туризм саноати банклар олдидаги меҳмонхона қарзининг қарийб 10 миллиард долларга кўтарилиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Меҳмонхоналарнинг 70-75 фоизи банкларга гаровга қўйилган бўлиб, эгаларидан мулкни сотиш ва қарзларни тўлаш талаб этилган.
Гулнора Холдорова тайёрлади.