Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Трамп “Шимолий оқим-2”ни “ўлдирган”ини айтди. Эрон яқин кунларда Ироқдан Исроилга зарба бериш ниятида
🔹 Дональд Трамп Такер Карлсонга интервью берди. Унда Трамп ўзини "Россиянинг дўсти" деб атайдиганларни касал деб атади. Шунингдек, у “Шимолий оқим-2” газ қувури лойиҳасини ўзи вайрон қилганини тан олди. “Улар доим мени Россия тарафдориман, у учун ишлайман, ҳатто рус жосусиман, дейишади. Бу шунчаки абсурд. Россиянинг энг йирик лойиҳаси, Россиядан Германияга борадиган энг йирик газ қувури - "Шимолий оқим-2". Мен бу лойиҳани тўхтатдим ва бу менинг хизматларим”, деди АҚШ президентлигига номзод Такер Карлсонга берган интервьюсида.
🔹 2024 йил сўзининг таърифи: ишончли, мустақил ва гедонистик муносабат (завқланишга интилишни энг олий қадрият деб ҳисоблайдиган фалсафий тушунча) билан тавсифланади. Бу сўз қўшиқчи Charli XCXнинг худди шу номдаги альбоми чиқиши туфайли Буюк Британияда кенг қўлланила бошланди. Ижтимоий-филологик тадқиқот муаллифларининг фикрича, сифатдош жиддийлик ва беқарорликни англатувчи “маданий феномен”га айланган.
🔹 Туркия 2025 йилга қадар газ хабини ишга туширишни режалаштирмоқда, бу эса минтақадаги асосий энергия "ўйинчиси" сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.
🔹 Европа Иттифоқи аҳолисига уруш ёки фавқулодда вазиятларда озиқ-овқат ва зарур нарсаларни захиралашни тавсия этади. Бундай огоҳлантириш Еврокомиссия президенти маслаҳатчиси, Финландия собиқ президенти Саули Ниинистё томонидан тайёрланган Европа фуқаролик ва ҳарбий тайёргарлиги ҳақидаги ҳисоботда келтирилган.
🔹 Греция Иқлим ва фуқаролик муҳофазаси вазирлиги яқинида мавсумий ўт ўчирувчилар ва полиция ўртасида тўқнашув содир бўлиб, икки ўт ўчирувчи ва 12 полициячи жароҳат олган.
🔹 Польшанинг “Шарқ қалқони” дастури доирасида Россия Федерацияси билан чегарада мудофаа истеҳкомлари чизиғини қуриш ишлари бошланди. Якунлаш 2028 йилга мўлжалланган. Беларусь ва Россия билан чегарадош 800 километр зонада ариқлар, миналанган майдонларни жойлаштириш, танкларга қарши "типратикан"ларни ўрнатиш ва фаол кузатув тизимини яратиш режалаштирилган.
🔹 Олимлар жумага ўтар кечаси кечқурун Қуёшда энг юқори Х синфидаги янги чақнашни қайд этишди. Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Минимал класс А. Чақнаш одатда қуёш плазмаси ташланиши билан келади, булутлари Ергаяча етиб, магнит бўронларини қўзғатиши мумкин.
🔹 Вице-президент Камала Харриснинг сўров натижалари учта муҳим президентлик сайлови штатларида собиқ президент Доналд Трампнинг рейтингидан бироз юқорироққа чиққан. Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп Демократик партиядан рақиби Камала Харрис билан интервьюси учун CBS News телеканалини судга берди ва томошабинларни чалғитиб, сайловга аралашгани учун 10 миллиард доллар талаб қилмоқда.
🔹 Эрон яҳудий давлатига яқинда уюштирилган ҳужумга жавобан бир неча кун ичида Ироқ ҳудудидан Исроилга қарши йирик зарба беришга тайёрланмоқда. Теҳрон АҚШда 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган умумий сайловлар олдидан кўп сонли учувчисиз учоқлар ва баллистик ракеталар иштирокида операция ўтказиши мумкин.
🔹 Покистон президенти Осиф Али Зардорий кеча оқшом Дубай халқаро аэропортига етиб келганида самолётдан тушиш чоғида йиқилиб, оёғини синдирган.
🔹 Тожикистонда кенг тарқалган GTA ва Counter Strike компьютер ўйинлари “шафқатсизликни тарғиб қилгани” учун тақиқланди.
🔹 Кеча Германия ўз ҳудудидаги Эроннинг барча (учта) бош консуллигини ёпди.
🔹 Украина учувчисиз учоқлари Бошқирдистонга етиб келди. У ердаги уч корхона учувчисиз самолётлар томонидан ҳужумга учраган.
🔹 Берлин метросида терактнинг олди олинди. Нойкёльн метро бекатида Берлин полицияси шубҳали одамни пайқаб қолди. У портловчи моддалар бўлган сумкани ташлаб қочган.
Гулнора Холдорова тайёрлади.