Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Трампга Ливанда ўт очишни тўхтатиш "совға қилинмайди". Нигерияда тўйиб овқат емайдиганлар 33 миллионга кўпайиши кутилмоқда 

🔹 ҲАМАС Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлишга тайёр. Бироқ бир неча ойдан бери Исроилдан жиддий таклиф олмади. Бу ҳақда ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Бассем Наим Sky News телеканалига интервью берди. “Охирги воситачилар ёрдамида эришилган келишув июлда тақдим этилган эди. Биз ўт очишни тўхтатишга яқин эдик. Нетаняҳу бошқа йўлни танлади. Қирғинлар бошланди. Ваҳоланки, ҲАМАС ушбу урушни тўхтатиш ва жиддий гаров алмашиш орқали олдинга силжиш, зудлик билан ўт очишни тўхтатишга тайёр", деди Бассем Наим.

🔹 АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Тинч океанида Хитой билан қарама-қаршиликка тайёргарлик кўриш учун қурол харид қилиш тизимини модернизация қилмоқда.

🔹 Абхазия президенти маъмурияти парламентдан Россия билан инвестиция шартномаси тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайтариб олишга тайёрланмоқда. Мамлакатда бир неча кун олдин ушбу лйоиҳага қарши бошланган намойишлар ҳали ҳам давом этмоқда.

🔹 КХДР раҳбари дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди

🔹 Нигерия 2024 йилда сув тошқинларининг жиддий оқибатларига дуч келди ва 2025 йилда оч одамлар сони 220 миллионли аҳолиси бўлган мамлакатда 33 миллионига етиши мумкин. Нигерия шимоли-шарқида 15 йилдан бери давом этаётган қуролли тўқнашув вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

🔹 Айрим Ғарб ОАВга кўра, Трамп Украина учун Байдендан кўра яхшироқ бўлиши мумкин, чунки у яқин келажакда фронт чизиғидаги урушни тўхтата олади. Европанинг айрим доираларида ва ҳатто Киевда “Трамп урушни тугатиши мумкинлиги ҳақида яширин енгиллик бор” деб ёзади Politico.

🔹 Исроил расмийси The Washington Post газетасининг Исроил Трамп янгиланаётган маъмуриятига "совға" тариқасида Ливанда ўт очишни тўхтатишга интилаётгани ҳақидаги хабарни инкор этди. “Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши ҳарбий ҳаракатларини барқарор сулҳга айлантириб, тинч аҳолининг уйларига қайтишига имкон берувчи ўт очишни тўхтатиш ва дипломатик ечим учун Байден маъмурияти билан мулоқот давом этмоқда”, деди Исроил расмийси.

🔹 Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун "жуда қаттиқ" ишлашга ваъда берди. У ўз адвокатларини АҚШ Адлия вазирлигидаги муҳим лавозимларга номзод қилиб кўрсатган.

🔹 Япония маликаси Микаса 101 ёшида вафот этди.

🔹 Владимир Зеленский Украина бўйича янги режа тақдим этишини айтди. “Кейинги ҳафта тақдим этиладиган режа 10 та банддан иборат”. Режанинг бандларидан бири "маданий суверенитет" бўлади.

🔹 Янги Зеландия депутатлар парламент йиғилишида рақсга туша бошлади. Шу тариқа улар тарихий Вайтанги шартномасини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши чиқишди. Маори бошлиқлари ва Британия тожи ўртасидаги 184 йиллик шартнома Маори ҳуқуқлари ва уларнинг давлат билан муносабатларининг асосидир.

🔹 Декабрда Россия Федерациясида "хорижий Интернет" ўчирилади. "Роскомнадзор" шундай "машқлар" ўтказади.

🔹 Трамп Роберт Кеннедини соғлиқни сақлаш вазири лавозимига таклиф қилди. Кичик Кеннеди 60 йил олдин ўлдирилган АҚШ президенти Жон Кеннедининг жияни.

🔹 Франциялик ота-оналар болаларда саратон касаллиги кўпайгач пестицидларни тақиқлашни талаб қилмоқда. Пестицидлар болаларда саратон касаллигини кўпайтираётгани Европани ташвишлантирмоқда. Европа дунёдаги энг йирик истеъмолчи ва етакчи экспортёрлардан бири ҳисобланади. Яқинда Европа Омбудсмани хавфли кимёвий моддаларга рухсат бўйича қарорларга риоя этилмаганини қоралаган.