Хорижда ишлаб чиқарилган ҳужжатсиз телевизорлар манзилига етолмади
- 09.10.2020 13:56
- 102
- Самарқанд
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро А.Б. бошқарувидаги “КИА БОНГО” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида чет элда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 70 миллион сўм бўлган телевизор товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан ашёвий далил сифатида олинган ушбу телевизор товарлари якуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа