Йил бошидан хорижда вафот этган 323 нафар фуқаронинг жасади ватанга олиб келинди
- 13.09.2021 15:54
- 30
- Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 минг 25 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 262 минг 161 нафарига маслаҳат хизматлари, 4 минг 853 нафарига ижтимоий ёрдам, 8 минг 268 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди.
➖ 4 минг 150 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
➖ 219 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.
➖ Хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади олиб келинди.
➖ 271 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.
➖ Оғир тан жароҳати олган 11 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.
➖ Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 692,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.