Йилига бир марта очиқ дарс ўтган муаллимни “қаҳрамон”, дейиш мумкинми?

Ўқиш ва уқиш келажакнинг бугунги муаммоси. Жамиятнинг ҳамма босқичи ва ҳамма давлатда ҳам бу ўзгармас қоида.

Демак, бунинг учун энг аввало болада илм олиш учун эҳтиёжни шакллантириш, илмли ўқувчини рағбатлантириш, касб эгаллашда мақсадли қизиқишни уйғотиш лозим. Масаланинг иккинчи томони билим берувчига шароит яратиш ва унинг фидойилигини рағбатлантириш билан боғлиқ.

“Сифатсиз дарс – келажакка хиёнат” талабида дарс бераётган муаллим давримизнинг Қаҳрамони.

Муаллимга аввал тегишли шароитни яратиб, сўнг аниқ вазифа қўйиш пайти келди. Яъни, унинг ҳар бир дарси очиқ бўлсин, унда ота-она ва жамоатчилик вакиллари иштирок эта олсин. Йилига бир марта очиқ дарс ўтган муаллимни қаҳрамонга айлантирмайлик.

Маҳмуд БОБОЁРОВ,

педагогика фанлари номзоди.